Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета.uz» саволига жавобан «Ўзтрансгаз» (магистрал газ қувурлари оператори) ишончли бошқарувга берилиши мумкинлиги ҳақида эшитмаганини маълум қилди. Ўтган ой «Ўзбекнефтгаз» «Ўзтрансгаз» ва унинг қарзи билан боғлиқ қатор операцияларни амалга оширганди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма газ лойиҳаси доирасида «Ўзтрансгаз»нинг Корея компаниялари олдидаги қарзини тўлаш бўйича «муроса вариантини» топди, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унга кўра, лойиҳада ишлаб чиқариладиган хомашё ва товар газига тарифларни ўзгартириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Жанубий Кореяга Қорақалпоғистондаги Сурғил конидан газ қазиб олувчи Uz-Kor Gas Chemical қўшма газ лойиҳаси бўйича тўланмаган 1 миллиард доллар қарзини қоплашга рози бўлди.
Депутат Расул Кушербаев Ўзбекистон маҳаллий ва хорижий компаниялардан сотиб оладиган газ нархларини маълум қилди. У хориж корхоналари нархларининг юқорилигидан норозилигини билдириб, бу ҳолатни «ватанидан кўра пулни кўпроқ яхши кўрадиган айрим амалдорларнинг қилмишлари» билан боғлиқ, деб ҳисоблайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг